Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пенальти сўзи қаердан келиб чиққан?

Айтишларича, XIX асрда жиддий қоидабузарликдан кейин биринчи бўлиб дарвозага ўн бир метрлик зарба беришни футбол қоидалари бўйича мутахассис таклиф қилган.

Унинг исми Жон Пенальти бўлгани учун бу зарба унинг шарафига «пенальти» деб номланган, деган қараш ҳам мавжуд.

Аслида эса 1890 йилда пенальти тепиш ғояси Ирландия футбол ассоциацияси аъзоси, “Милфорд” футбол клуби дарвозабони Уильям МакКрамдан чиққан. У ўша пайтдаги ҳимоячилар голнинг олдини олиш учун ҳужумчиларни атайлаб қўполлик қилишидан хавотирда эди; ҳамкасблари унинг таклифини қўллаб-қувватладилар ва бир йил ўтгач, жазо қоидаси ўйиннинг расмий қонунларига киритилди.

Айтганча, ўша пайтдаги ҳакамлар фақат "жабрланган" жамоанинг илтимосига биноан пенальти белгилаган ва зарба дарвоза чизиғидан 12 метр узоқликдаги исталган нуқтадан тепилиши мумкин эди. "Пенальти” сўзининг этимологиясига келсак, бу жуда оддий: у инглизча penalty (“жазолаш”) сўзидан олинган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.