Пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилади

Бу ҳақда Президент Фармон қабул қилди.

Унга асосан 2025 йил 1 июлдан:
- ёшга доир энг кам пенсия — 918 000 сўм;
- ногиронлик пенсияси (энг кам) — 1 012 000 сўм.
Болалар нафақаси:
- 3 ёшгача — 360 000 сўм;
- 3-18 ёш — 275 000 сўм;
- 2-фарзанд учун қўшимча — 165 000 сўм;
- 3 ва ундан кейингилар — 110 000 сўм;
- моддий ёрдам (ойлик) — 420 000 сўм;
- бошқа пенсия ва нафақалар — махсус иловага мувофиқ белгиланади.
2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи ва стипендиялар 10 фоизга оширилади.
Базавий миқдорлар ҳам ўзгаради:
1 июлдан:
- пенсия ҳисоблаш учун базавий миқдор — 471 000 сўм.
1 августдан:
- энг кам ойлик иш ҳақи — 1 271 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) — 412 000 сўм.