Пилолликлар ўқувчиларга туҳфа

Оқдарё тумани Пилол қишлоғидаги 7-умумтаълим мактаби жамоаси Янги йил арафасида қурувчилардан ажойиб совға олишди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2025 йил 1-мавсумида фаол иштирок этган Ойтамғали маҳалласи аҳли мактабга қўшимча бино қурилиши ғолиб бўлган эди. Тумандаги “Super MIX beton» МЧЖ қурувчилари томонидан 1,5 миллиард сўм маблағ сарфлаб, 7-умумтаълим мактаби ҳудудида 180 ўринли қўшимча мактаб биносининг 8 та ўқув хонаси  бунёд этилди.

Шу пайтгача синфхоналар етишмаслиги туфайли дарслар икки сменада ўтилиши ҳам ўқитувчиларга, ҳам ўқувчиларга ноқулайлик келтириларди. Мактабнинг 57 нафар ўқитувчиси 560 нафар ўқувчига билим беради. Уларнинг ота-оналари ҳам қурувчилардан миннатдор.

Яратилган бу қулайликлар давлатимизни таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш йўлида олиб борилаётган сиёсатига амалий жавоб бўлди.

Жамил МАЖИДОВ,

Оқдарё тумани.