Пойтахти йўқ мамлакат

Буни қарангки, дунёда гўзал табиатли мамлакат Швейцариянинг ҳуқуқий жиҳатдан пойтахти йўқ экан. Бунинг сири шундаки, тарихан ҳукумат ва парламент бу давлатда ҳеч қачон битта шаҳарда бўлмаган. 1848 йилгача пойтахт «кўчма» бўлган: ҳокимият органлари гоҳ Цюрихда, гоҳ Люцернеда, гоҳ Баденда мажлис ўтказишган. Кейинчалик парламент «доимий» пойтахт сифатида географик жиҳатдан қулай бўлган Бернни таъсис этган. Аммо конституцияда пойтахт мақоми расман пайдо бўлмади: гап шундаки, барча ҳудудларда азалдан сақланиб келган одатга кўра шаҳарлар тенг ҳуқуқли саналади. Швейцариянинг ўзи эса конфедерация ҳисобланади. Шу боис Берн пойтахт деб аталсада, швейцарияликлар уни оддий федерал шаҳар деб атайдилар. Швейцарияда давлат тили ҳам ҳар хил: улар тўртта деб ёзади, АиФ (2020 й 23-сон)

Рус қизлари немисларни яхши кўради

Негаки немислар умр йўлдошларига жуда садоқатли бўлиб, уй-рўзғор ишлари – овқат пишириш, идиш-товоқни ювиш, супуриш-сидириш, кир ювиш ва ҳоказоларда хотинларига ёрдам берар экан.

Умуман, рус қизлари чет элликларга турмушга чиқишни маъқул кўришади, деб хабар беради «Мир новостей» (2020 й 19-сон).

Кейинги 15 йилда чет эллик билан никоҳ 10 баравар ошган. Ҳар олтинчи рус қизи чет эл фуқаросига турмушга чиққан. МДҲдан украинлар, озарбайжонлар, молдаванлар биринчи ўринда. Узоқ хорижлик куёвлар ўртасида эса немислар ва америкаликлар етакчи. Тўғри, кейинги беш йил корейслар ва хитойликлар улардан ўзиб кетишга интилмоқда. Германияда чет эллик келинлар ўртасида россияликлар польшалик келинлар билан иккинчи-учинчи ўринни бўлишиб турибди, биринчи ўринда турк келинлар.

Т.Мурод тайёрлади.