Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиблари аниқланди

2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг 566 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва бир неча давлат стипендияларига муносиб кўрилди.

Рўйхат қуйидаги иловаларда:

Президент давлат стипендияси — 72 нафар;

Ислом Каримов номли давлат стипендияси — 100 нафар;

Навоий номли давлат стипендияси — 234 нафар;

Беруний  номли давлат стипендияси — 95 нафар;

Улуғбек номли давлат стипендияси — 26 нафар;

Ибн Сино номли давлат стипендияси — 22 нафар;

Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси — 3 нафар;

Ибройим Юсуповномли давлат стипендияси — 8 нафар;

Тўлепберген Қаипбергенов  номли давлат стипендияси — 6 нафар.

Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабалар ректор томонидан тасдиқланган сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.

Шунингдек, номдор давлат стипендиялари танловларида қатнашиб, совриндор бўлолмаган талабалар ҳам сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан рағбатлантирилади.