Президент маърузасининг мазмун-моҳияти ўрганилди
Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг маърузасида мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, биз эришаётган марраларнинг туб омиллари аниқ рақам, далил ва кўрсаткичлар асосида таҳлил этилиб, олдимизда турган вазифалар белгилаб берилганлиги алоҳида таъкидланди.
– Президентимиз ўз маърузасида Конституция ҳамда қонун талабларига оғишмай амал қилиш маънавий савиямиз, маданиятимизнинг асосий мезонига айланиши шартлигини айтиб ўтди, – дейди ЎзМТДП марказий кенгаши раиси ўринбосари Ф.Муҳамеджанова. – Дарҳақиқат, юксак маънавият, ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш ўзликни англашдан бошланади. Ана шундай тушунча ҳар бир инсоннинг қалбидан жой олса, ҳавас қилса арзийдиган ижтимоий-иқтисодий ривожланган ҳамда демократик тамойилларга эга буюк давлатга эришамиз.
САЙЁР ҚАБУЛ: ЎШЛАРНИ ЭШИТАМИЗ...
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши "Ёшлар қаноти" ва "Аёллар қаноти" ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги Юксалиш маҳалласида уюшмаган ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаро Нигина Салоҳиддинова қарамоғида 2 нафар фарзанди борлигини, ҳозирда қайнонаси уйдан ҳайдаб юборганлиги сабабли акасининг уйида яшаб келаётганлигини маълум қилди. Оилавий шароити оғирлиги, катта қизи ногиронлиги сабабли ишлаш учун имконияти йўқлиги, алоҳида уй-жой билан таъминланишида амалий кўмак сўраб мурожаат қилди.
Самарқанд Темирйўл транспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Жаҳонгир Юнусов Самарқанд шаҳридаги 49-мактабнинг спорт залининг иситиш тизими билан таъминланмаганлиги ҳамда спорт анжомлари етишмаслигини айтиб ўтди.
Шунингдек, фуқаро Жасур Юнусов Ватанпарвар маҳалласида жойлашган "Темурбеклар мактаби"да миллий спорт тури бўлган ўзбек жанг санъати тўгарагини ташкил этишда амалий ёрдам сўради.
Мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилиб, муаммоларни ижобий ҳал этишга келишиб олинди.
Шунингдек, уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш ва ишга жойлаштириш масалалари ҳам муҳокама этилди.