Президент сайлови: Самарқандлик "Адолат"чилар қурултойга делегатларни сайлади

9 июль куни муҳим сиёсий тадбир – муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов бўлиб ўтади. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси мазкур сайловда фаол иштирок этиш учун тайёргарлик жараёнларини бошлади.

Бугунги кунда партиянинг вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан жойларда ҳудудий партия конференциялари ўтказилаётган бўлиб, уларда XI Қурултойда қатнашадиган делегатлар сайланмоқда. Худди шундай тадбирлардан бири партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ҳам ўтказилди. Унда қурултойда иштирок этадиган делегатларни сайлаб олишди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши таркибида 65 мингга яқин фуқарони ўз сафига бириктирган 820 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Ушбу БПТларда партиявий лойиҳаларни муносиб даражада ижро этаётган, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларга мақбул ечим топишда фаоллик кўрсатаётган ҳамда партия ғоя ва мафкураларини жойларда тарғиб қилаётган аъзолар кўпчиликни ташкил қилади. Шу боис ҳудудий конференцияларда партиянинг навбатдаги қурултойига делегат сайлаш масаласида бир тўхтамга келиш осон кечмади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилишда, партия ташкилотлари ўтказадиган тадбирларда иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдиришда фаол бўлган партия аъзолари ва фаолларидан 11 нафари делегат этиб сайланди.

Шунингдек, конференция кун тартибидаги кўриб чиқилган бошқа масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Гулнафиса Абдумуродова.