Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Аҳмад Таййибга совға-салом йўллади
- 03.03.2020 12:00
- 192
- Самарқанд

Самарқандда ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда юқори мартабали меҳмон, дунёга машҳур “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб ҳам иштирок этмоқда.
Анжуманнинг очилиш маросимида Шайх Аҳмад Таййиб жанобларига Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилган эди.
Танаффус чоғида “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг эзгу тилаклари ёзилган номаси ва Бурҳониддин Марғиноний “Ҳидоя” асарининг XIII асрга оид нусхаси - факсимилеси топширилди.
Шайх Аҳмад Таййиб ушбу юксак эътибор учун миннатдорлигини қайд этиб, Президентимизга ҳам ўзининг чексиз эҳтиромини билдирди. Туҳфа қилинган ноёб китоб эса “Ал-Азҳар” мажмуасида қимматли тарихий манбаа сифатида ўрганилиши ва янада кенг тадқиқ этилишини маълум қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўрта аср ракетаси
- Кеча, 19:15
- Ўқинг, қизиқ!
Бошқа вилоятларга самолётда борамиз
- Кеча, 16:11
- Самарқанд