"Президент совғаси" ортилган самолёт етиб келди

Самарқанд халқаро аэропортига эрта тонгда вилоятдаги меҳрибонлик уйлари, SOS болалар маҳалласи тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган чин етим болалар шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандларига бериладиган "Президент совғаси" ортилган самолёт етиб келди.
Мазкур совғалар 29 декабрь куни вилоятимизнинг шаҳар ва туманларда ўтказиладиган Президент арчаси байрам тадбирларида болажонларга топширилади.