Профессор Дилором Салоҳий Низомий медали билан тақдирланди

Самарқанд давлат чет тиллар институти профессори, таниқли олима Дилором Салоҳий Озарбайжон давлатининг Боку шаҳрида ''Турк дунёси адабиёт ва китоб форуми"да иштирок этди. Унда профессор Туркий давлатлар ташкилоти ҳузуридаги Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ томонидан таъсис этилган Низомий медали билан тақдирланди.

–  Туркий миллатларни бирлаштириб турган буюк мутафаккирларимиз Алишер Навоий, Низомий Ганжавий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳамда Мақсуд Шайхзода каби аждодларимиз давомчиси бўлганимиз сабабли туркий миллатлар ўртасида ҳар соҳада ҳамкорлик ишлари давом этмоғи лозим, - дея ўз фикрларини билдиради Дилором Салоҳий.

Шунингдек, форум давомида Дилором Салоҳий ўзининг ижодий намуналарини жалб қилган ''Шайх Низомий маърифати” номли китобининг тақдимотини ўтказди.