Профессор Пирназар Давронов шахсий жамғармасидан 4 миллион сўм маблағни иқтидорли ўқувчиларга туҳфа қилди
- 01.05.2019 17:45
- 206
- Самарқанд

Самарқандлик математик олим, профессор, O’zLiDeP фаоли Пирназар Давронов фидойи юртдошларимиздан бири. У мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг хайрихоҳларидан бири.
Профессор ўзи таваллуд топган Нуробод тумани Жом ҚФЙ ҳудудида "Мактаб ёшлари ичидан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларга кўмаклашиш ассоциацияси"ни ташкил этди.
Яқинда ушбу ассоциация томонидан “Профессор Давронов издошлари” фан олимпиадалари ўтказилди. Унда ҳудуддаги 14 та мактабдан 235 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этишди. Олимпиадада партия фаолининг шахсий жамғармасидан 1-2-3-ўринни эгаллаган 30 нафар иқтидорли ўқувчиларнинг ҳар бирига 100 000 сўмдан пул мукофоти ва сертификатлар, жами 4 миллион сўм миқдордаги пул мукофотлари тақдим этилди.
Бахтигул Қаршиева,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- 7 дақиқа аввал
- Таълим
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 1 соат аввал
- Маслаҳат
Мутолаа: КЎНГИЛ. Ҳикоя
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- 2 соат аввал
- Мутолаа