Прокурор ўринбосари фермердан 10 минг доллар талаб қилди
- 21.09.2021 10:39
- 333
- Самарқанд
Самарқанд вилоятидаги туман прокурорларидан бирининг ўринбосари моддий манфаатдор бўлиш мақсадида, маҳаллий фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан суд томонидан тайинланган 3 йил озодликни чеклаш жазосини бошқа оғирроқ жазо турига ўзгартириш учун протест киритиб, суднинг апелляция босқичи жараёнида ҳукмни ўз кучида қолдириш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу сўралган пулни прокурор ўринбосарининг топшириғига кўра, унинг воситачиси олган вақтида ушланди.
Туман прокурори ўринбосарининг бу ишга алоқадорлиги унинг воситачиси берган кўрсатма ҳамда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида тўпланган ашёвий далиллар асосида тўлиқ тасдиғини топди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 52 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!