Prom.uz - Ўзбeкистондаги сифатли ва ишончли савдо маркази

Prom.uz портали Ўзбекистондаги биринчи интернет-савдо марказларидандир.
Сайт мамлакатимиз корхоналарига ўз товар ва хизматларини онлайн сотиш учун савдо майдончалари тақдим этади. Мижозларга эса битта сайтнинг ўзида онлайн харид ҳам таклиф этилади. Порталда кўп ҳаракат қилмасдан ҳам Тошкентда қурилиш моллари, жумладан, гидроизоляция материаллари сотиб олишингиз мумкин, порталда нафақат Тошкент бўйича, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд бўлган сотувчиларни топишингиз мумкин.

Prom.uz лойиҳаси тадбиркорлар томонидан бериладиган энг долзарб саволларга жавоб беради. Масалан, “Қандай қилиб интернетда савдони тез ташкил қилиш ёки хизматлар кўрсатиш мумкин?”. Веб-сайт яратиш, хостинг, тўғридан-тўғри ушбу лойиҳа билан боғлиқ баъзи хизматлар учун ҳақ тўлаш, контент менежерини топиш - энди ҳар бир киши ушбу босқичларнинг барчасини муваффақият билан босиб ўтиш имконига эгадир.

Нeга сиз prom.uz порталини танлашингиз кeрак?
Prom.uz нинг барча фойдаланувчилари ўзларининг онлайн-дўконларини - савдо майдончасини очишнинг ноёб имкониятига эга бўладилар. Бунда сиз товарлар ва хизматларни намойиш этишингиз мумкин, бу орқали минглаб одамларни, янги харидорларни бизнесингизга жалб килишингиз мумкин.
Сотувчиларнинг Prom.uz каталогига жойлаштирган маълумотлари автоматик равишда уларнинг сайтига ҳам киритилади. Энди бошқа етказиб берувчиларнинг турли сайтларига “югуриш”нинг ҳожати йўқ.
Prom.uz интернет порталининг ёрдамчи телеграм боти ҳам мавжуд. Сайт фойдаланувчилари ботга ўзларини қизиқтираётган маҳсулот бўйича савол йўллашлари мумкин.

Реклама