Қатағон қурбонларининг яқинлари музейга таклиф этилди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейида тадбир ўтказилди.

Тадбирда қатағонга учраган юртдошларимизнинг фарзандлари, набиралари, меҳнат фахрийлари таклиф этилди.
Музей директори М.Муқимов, профессор С.Каримов, қатағон қурбонларининг яқинлари Н.Азизов, А.Ақмурадов, Т.Амиров 1941-1945 йилларда жанггоҳларда ярадор бўлиб асирга тушган, фашист концлагерлари азобини тортган, кейинчалик яна собиқ иттифоқ тузуми даврида қатағон қилинган айрим самарқандликларнинг фожиали тақдири ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.

Д.Ходжаева,
музей ходими.