Қидирувда бўлган шахс Тошкентда ушланди
- 16.05.2020 12:20
- 538
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 14 май куни Нукус шаҳар ИИБ томонидан қидирувда бўлган шахс Тошкентда қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
14 май куни соат 19:00 да Учтепа тумани “Фарҳод деҳқон бозори” олдида бир номаълум шахс бемақсад юрганлиги ички ишлар органлари ходимларида шубҳа уйғотиб, олдига бориб шахсини тасдиқловчи ҳужжатини текширмоқчи бўлганларида қочиб кетишга уринган.
Лекин ходимларнинг тезкорлиги натижасида ушбу шахс ушланиб, Учтепа тумани 7-ички ишлар бўлимига олиб борилиб, шахсига аниқлик киритилганда, ушбу шахс Хоразм вилояти Хива тумани, Оқ-Ёп ҚФЙда рўйхатда турувчи, 1974 йилда туғилган Д.П. эканлиги аниқланган. ИИВ ахборот марказидан текширилганда, у 2020 йил 11 апрелдан буён Нукус шаҳри ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирувда эканлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.