Қидирувдаги шахс қозонхона дарчасидан қочишга уринди

Алимент фарзандлар манфаатларини таъминлашга хизмат қилар экан, ҳар қандай шароитда ҳам қидирув чоралари кўрилади.

Мажбурий ижро бюросининг Нуробод тумани бўлимида юритилган ижро иши юзасидан, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарорига кўра, қарздор Ф.Х.дан ундирувчи Б.Ш. фойдасига фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.

Маълумотларга кўра, қарздор ота узоқ вақтдан бери алимент тўловларини амалга оширмаганлиги сабабли қарзи 30 миллион сўмга етган.

Бундан ташқари, у номаълум жойда яшириниб юрган. Шу муносабат билан, бошқарма қидирув шўъбаси ходимлари томонидан унга нисбатан қидирув чоралари кўрилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги шахс Самарқанд шаҳридаги мехмонхонанинг қозонхона дарчасидан қочишга уринган вақтда қўлга олинган ва кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун у давлат ижрочисига топширилган.