Яна бир қидирувдаги шахс Каттақўрғон шаҳрида ушланди

Кеча, 6 июль куни соат 10:00 ларда Каттақўрғон шаҳри, Aлишер Навоий кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган пиёда, 1986 йилда туғилган M.А.ни тўхтатган.

Унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, қидирувда эканлиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, M.А. Каттақўрғон шаҳар ИИБга топширилган.