Қобулдаги сикхлар ибодатхонасига уюштирилган ҳужум оқибатида вафот этганлар сони 25 кишига етди

Қобулдаги сикхлар ибодатхонасига жангарилар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида вафот этганлар сони 25 кишига етди, саккиз киши жабрланди, деб хабар бермоқда Tolo News телеканали.
Камида 80 нафар фуқаро қутқарилган, улар орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бўлган, дейилди Афғонистон Ички ишлар вазирлиги баёнотида.
Воқеа жойида полиция ходимлари назорат ўрнатган. Ҳужум уюштирганларнинг барчаси йўқ қилинган.
Мамлакатнинг 1TV News телеканали уюштирилган ҳужумга жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти (Ўзбекистонда таъқиқланган) ўз зиммасига олганини маълум қилди.