Zarnews.uz фотомухбири Бахтиёр Мустанов ушбу видеоролиги билан “Ватан ягонадир, Ватан биттадир!” танловида учинчи ўринни эгаллади

Самарқанд шаҳри Маънавият ва маърифат кенгаши Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" ғояси остида миллий ва ватанпарварлик қадриятларини асраб-авайлаш, тарғиб қилишга қаратилган “Ватан ягонадир, Ватан биттадир!” номли энг яхши миллий контент ва ижтимоий видеороликлар танловини эълон қилган эди.

Бугун шаҳар ҳокимлигида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Самарқанд давлат педагогика институти талабаси Дилрабо Бахтиёрова танловда биринчи ўринни эгаллаган.
Самарқанд шаҳридаги 80-мактаб ўқитувчиси Дилафрўз Аралова ва унинг ўқувчилари хамда Самарқанд телеканали ходимлари Салоҳиддин Умаров ва Фаёза Нарзуллаевалар иккинчи ўринни қўлга киритди.
Учинчи ўрин эса нурободлик Эркин Пардаев ҳамда Zarnews.uz фотомухбири Бахтиёр Мустановга насиб этди.

Уларга диплом ва пул мукофотлари учун ваучер берилди.
Шунингдек, танловда турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланди.

P/S: Б.Мустанов тайёрлаган видеороликда опа-сингил ролини Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Дилшода Юсупова ҳамда Самарқанд шаҳридаги 82-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Мадина Нарзуллаева ижро этган.