Қоидабузар қарздорнинг “Malibu”си танишининг хонадони ҳовлисидан топилди

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузиб келганлиги оқибатида 11,2 миллион сўмдан ортиқ қарздор бўлган шахс юзасидан қидирув эълон қилган эди.

Қарздор томонидан автомашинани яширишга уринишларига қарамай, Бюронинг қидирув шуъбаси ходимлари Самарқанд туманидаги қарздорнинг танишини хонадони ҳовлисида давлат рақам белгилари олиб қўйилган ҳолда яширилган "Chevrolet Malibu" автомашинасини аниқлади ва вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирди.
Ушбу чора-тадбир натижасида қарз суммасининг муносиб қисми ундирилишига имконият яратилди.
МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати.