Қўлбола олтин тангаларни сотаётган шахс қўлга олинди
- 25.06.2020 15:09
- 258
- Ўзбекистон
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар фуқаро қўлбола усулда тайёрланган тангаларни муомалага киритиб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида 10 дона олтин тангани харидор Б.га 2 250 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида умумий баҳоси 24,4 миллион сўм бўлган 12 дона олтин тангалар ашёвий далил сифатида олинган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа