Қўпол одамнинг соғлиғида муаммолар яширингани рост(ми?)
Кундалик ҳаётимизда кимдир бизга қўпол муносабатда бўлгани ва сабабсиз ҳужумга учраган ҳолатлар бўлиб туради. Кўпинча бундай муаммо одамлар орасидаги шахсий адоват борлигига ишора қилади.
Аксарият ҳолларда тажовузкорнинг ўзи бундай хатти-ҳаракатлар учун айбдор эмас, дейди олимлар. Хўш, психология ва психосоматика бу ҳақда нима дейди? Қўполлик ва тажовузкор ҳаракатлар инсоннинг нафақат мураккаб табиатининг намоён бўлиши, балки унинг соғлигидаги муаммоларнинг белгиси эканлиги ростми?
AdMe.ru ушбу мақоладан сўнг ўқувчиларимиз жанжалчи, қўрс ва худбин одамларга бошқача кўз билан қарай бошлайди, деб умид қилади.
Қизиққонлик
Муаммо: Ҳар бир инсонни ноқулай аҳволга тушириб қўядиган суҳбат мавзулари бор. Лекин баъзида одамлар умуман айб саналмайдиган иборалардан сўнг қизишиб кетади.
Сабаб: Одатда депрессия руҳсизлик кайфиятига тушириб қўяди, деб қабул қилинган, тўсатдан ғазабланиш ҳам ушбу касалликка хосдир. Бундай ҳолатда юрган одам барча нафратни ўз ичига йўналтирган, бошқача қилиб айтганда, “ютиб юрган” бўлади, бироқ “ташланишга шай” каби доимий туйғуни назорат қилиш имконсиз ва у тўғри келган одамга ташланади.
Аччиқ киноя ёки пичинг
Муаммо: Одам кинояли ҳазил қилишдан ўзини тия олмайди.
Сабаб: Жигар касаллиги одамларни ҳатто энг яқинларини ҳам кулиб-кулдириб бўлса-да, улардан камчилик топиб, ёмон сўзларни айтишга мажбур қилиши мумкин. Ушбу орган “бўшашиб” қолганида, танадан токсик моддаларни чиқариб ташламай қўяди. Шунда тўпланган заҳарлар шахсиятнинг бузилиши ва назоратни йўқотишига олиб келиши мумкин.
Асоссиз айблов
Муаммо: Одам сизга тўсатдан қўпол танбеҳ берди.
Сабаб: Кўпинча ҳар доим диққат фақат уларга қаратилган бўлишини хоҳлайдиган ўсмирлар ўзларига нисбатан ишончсизликларини шундай ифодалайди. Ўша “ёшда қолиб кетган” катталарда қондаги қанд миқдори кўтарилган пайтда дуч келган биринчи одамга “отилиш” истаги пайдо бўлади. “Дабетик” табиатли одамлар кўпинча ишда ҳеч қандай сабабсиз бошқаларга қўпол муносабат қилади, ички асабий ҳолатларни эса улар фақат уйда бошдан кечиришади.
Агрессия
Муаммо: ғазабланган, тажовузкор одам жамоат жойларда ҳам бошқаларга ғазаб қилади ва барчанинг кайфиятини бузади.
Сабаб: Тадқиқотлар назорат қилиб бўлмайдиган тажовузкорлик юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқлиги, фитна табиатли одам эса мини-инсульт ёки инсультга учраган беморларнинг кўпчилигига хосдир.
Бундай одамларга ёрдам бериш мумкинми? Маслаҳатимиз уларнинг измида бўлманг, провокацияларига берилманг. Ҳар доим ёдда тутинг: Агар инсоннинг характери кескин ўзгарувчан бўлса-ю, ўзининг хунук хатти-ҳаракатларини назорат қила олмасдан, йўқ жойдан тўқнаш жанжал чиқарадиган бўлса, унга соғлиғини текширишни маслаҳат бериш керак.
Хулоса
Агар яқин одамингизнинг феъл-атвори кескин ўзгариб туришини сезсангиз, биринчи навбатда қуйидаги касалликлар эҳтимолини истисно қилиш учун уни текширувдан ўтишга кўндиришингиз керак:
- альцгеймер касаллиги;
- холестерин даражаси;
- депрессия;
- қандли диабет;
- эпилепсия;
- жигар етишмовчилиги;
- инсульт;
- қалқонсимон без касалликлари.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.