Қорасувликлар энди 18-йўналишдаги автобуслар хизматидан ҳам фойдаланишлари мумкин

Самарқанд шаҳридаги Қорасув маскани кундан кун чирой очиб, кенгайиб бормоқда. У ерда қурилаётган кўп қаватли уйлар ҳисобига аҳоли сонида сезиларли даражада ўсиш кузатиляпти.

Буни жамоат транспортига бўлган эҳтиёждан ҳам билиш мумкин. Ҳозиргача Самарқанд шаҳрини Қорасув билан боғловчи 4 та йўналиш – 8- рақамли “Бадал қишлоғи - Обод маскан маҳалласи”, 27-рақамли “Темирйўл АББ – Обод маскан маҳалласи”, 30-рақамли “Сартепа массиви – Обод маскан маҳалласи” ҳамда 35-рақамли “Ҳазора АББ – Обод маскан маҳалласи” йўналишлари мавжуд эди.

Бугундан бошлаб яна бир йўналишда автобуслар аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади. Қорасув массивида жамоат транспортига бўлган эҳтиёж ортгани муносабати билан 18-рақамли “Суғдиёна – Зарафшон маҳалласи” йўналишининг қатнов масофаси Обод маскан маҳалласигача узайтирилди. Эндиликда Қорасув массиви аҳолиси ушбу йўналишда қатнаётган автобуслар хизматидан фойдаланиши мумкин.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.