Қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китобларини топшириш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 225-моддасига асосан қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Солиқ тўловчилар (бундан кредит ва суғурта ташкилотлари мустасно) қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби билан бир вақтда солиқ даври мобайнида олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини тақдим этади. Солиқ тўловчилар, (бундан кредит ва суғурта ташкилотлари мустасно) қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби билан бир вақтда солиқ даври мобайнида олинган ва реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрларини тақдим этади.