Қўшработда афв этилган аёл кутубхоначи сифатида иш бошлади

Вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар йўл харитаси"га мувофиқ Қўшработ туманида ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда.

- Кўпинча тадбиркорлиқ қилиш, кредит олиш ҳақида гап кетганда, хотин-қизларнинг бу масалага жуда эҳтиёткорона ёндашувини кузатамиз, - деди Қўшработ тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Машҳура Шамсиева. – Бу қўрқувни енгишни ўргатиш, уларга мавжуд имкониятларни кўрсатиш мақсадида яқинда катта тадбир ўтказилди. Унда туманда аллақачон тадбиркор сифатида танилган аёллар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, анжуманда вилоят марказий банк ва тижорат банклари вакиллари, вилоят ички ишлар бошқармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тумандаги ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш орқали оиласи даромади ва фаровонлигини янада ошириш истагида бўлган хотин-қизларга зарур тавсияларни беришди.

Бугунги кунда туманда 7 нафар пробацияда турган аёлларнинг 4 нафари ишга жойлаштирилган бўлиб, бир нафари тадбиркорлик қилиш истагини билдирган. Бир нафар афв этилган аёл эса кутубхоначи сифатида иш бошлади.