Қўшработда жиноий жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Айрим ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига беписандлик билан қараши, автотранспортни бошқариш маданиятига риоя қилмаслиги оқибатида, содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш чоралари кўриб борилмоқда.
Бюронинг Қўшработ туман бўлими томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўламасдан келаётган фуқароларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиб, жарималарни ундириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу йилнинг ўтган даврида кунига қадар туман миқёсида 394 маротабадан ортиқ қоидабузарлик содир этиб, жарималарни тўламай келаётган 381 нафар қарздор фуқароларнинг автотранспорт воситалари хатланиб, жарима майдончаларига жойлаштирилди, шунингдек, 214 нафар қарздорлардан 302.7 млн. сўмдан ортиқ жарималар ундирилиши таъминланди.
Жумладан, маъмурий жаримани бартараф этмаган фуқаро Ф.Ўнғаровнинг автотранспорт воситаси тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Қўшработ тумани марказий кўчасида харакатланган вақтда тўхтилиб, жарима майдончасига жойлаштириш вақтида 68 миллион сўм тўлатилган.