Қўшработда маҳалладошининг сигирини ўғирлаб кетган шахс ушланди

Қўшработ тумани ИИБга Сариғул МФЙда яшовчи К. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 28 октябрь куни номаълум шахс яшаш уйи томорқасида боғлаб қўйилган, бозор баҳоси 11.000.000 сўмлик бир бош сигирини ўғирлаб кетганлигини билдириб, ушбу номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи, 1988 йилда туғилган М. содир қилганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.