Қўшработга 600 нафар шифокор нега борди?
- 09.04.2022 15:28
- 227
- Саломатлик
Айни пайтда Қўшработ туманида бир нечта мураккаб операциялар амалга оширилиши баробарида 11 минг хонадон аҳли тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
- Бирламчи тиббиёт тизими самарадорлигини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш мақсадида вилоятнинг 23 йирик тиббиёт муассасалари бош шифокорлари бошчилигида 600 нафарга яқин шифокор бугун туманда фаолият олиб бормоқда, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Суҳроб Зайниев. - Турли йўналишдаги шифокорлар гуруҳи тумандаги 45 та маҳаллада тарғибот ишларини олиб боради. Шунингдек, аҳолининг саломатлик билан боғлиқ мурожаатлари ҳам тингланиб, уларга тегишли тавсиялар берилмоқда.
Қўшработда, шунингдек, травматология, эндокриноголия, акушер-гинекология, кўз касалликлари билан боғлиқ жарроҳлик амалиётлари соҳанинг малакали шифокорлари, асосан ўз йўналишининг бош шифокорлари томонидан амалга оширилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа