Қўшработнинг бешта қишлоғи аҳолиси Саудия кредити асосида ичимлик суви билан таъминланади
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ мутахассислари Қўшработ туманининг Янгиқишлоқ, Янги Ҳаёт, Қорачоқия, Тумшуқли, Урганжи қишлоқларида Саудия ривожлантириш фондининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ичимлик суви ўтказиш лойиҳалари бўйича қилинаётган ишлар сифатини назоратдан ўтказди.
Жамият мутасаддилари ишни сифатли бажариш, ичимлик суви билан таъминлашда ҳудудлардаги барча аҳолини қамраб олиш таклифини билдирди.
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ раҳбари К.Юсупов қишлоқ фуқаролари билан учрашиб, йиллар давомида уларни қийнаб келаётган ичимлик суви муаммоларининг тез кунларда ечим топиши, дастур асосида бўлаётган ишларнинг афзалликлари ва моҳияти юзасидан тушунча берди. Мазкур ҳудудларда янги артезиан қудуқлари ва сув миноралари қурилиб, ичимлик сувига эҳтиёжманд аҳолининг талаблари тўла қондирилиши кўзда тутилганини таъкидлади.
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ матбуот хизмати.