Қурбон ҳайити куни Самарқандда жамоат транспорти 1 соат вақтли иш бошлайди

Қурбон ҳайити муносабати билан 9 июль куни Самарқанд шаҳри аҳолисига қулайликлар яратиш ҳамда ҳайит намозини адо этиш мақсадида кишиларнинг масжидларга вақтида етиб олишини таъминлаш учун жамоат транспортлари ўз ҳаракатини одатдагидан 1 соат олдин бошлайди.

Байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланган 10, 11 ва 12 июль кунларида эса одатий тартибда ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида Қурбон ҳайити намози ўқилиши белгиланган 22 та масжид жойлашган кўча ҳамда унга туташ кўчаларда ҳайит намози ўқиб бўлингунга қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.