Қурбон ҳайити муносабати билан уч кун дам берилади
Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, 11 июль (душанба) барча ходимлар учун (иш ҳафтаси туридан қатъи назар) қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланган.
Бундан ташқари, беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимларнинг дам олиш куни 16 июль, шанба кунидан 12 июль, сешанба кунига кўчирилди.
Олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 12 июль, сешанба куни ҳам қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Қурбон ҳайити 2022 йил 9 июлга тўғри келади.
Шу тариқа Ўзбекистон аҳолиси Қурбон ҳайитида қуйидаги кунларда дам олади:
➖9 июль — шанба (дам олиш куни - ҳали расман тасдиқланмаган);
➖10 июль — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни);
➖11 июль — душанба (қўшимча ишланмайдиган кун);
➖12 июль — сешанба (қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни).