“Қурувчи боғчамиз кўчасини вайрон қилди”
Тадбиркорман. Самарқанд тумани "Хишрав" маҳалла фуқаролар йиғинида оилавий боғча ташкил қилганман. Боғча жойлашган кўчани ўзим обод қилган ва шағал тўкиб, текислаган эдим. Канализация тармоғига ҳам уланган эди.
Яқинда бир қурилиш ташкилоти келиб маҳалла аҳолиси учун тортиладиган канализация тармоғини кўчамиздан олиб ўтди. Оқибатда кўчамиз юриб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолди. Бу эса боғча болалари ва уларнинг ота-оналарининг ҳақли эътирозига сабаб бўляпти.
Қилган "иш"ини тўғрилашни хаёлига келмай, кўчамизни вайрон қилиб кетган қурувчининг телефон рақамини топдим. Қўнғироқ қилсам, ўчирилган, деб жавоб келяпти. Афтидан, "Ишим битди", деб ғойиб бўлди...
Мутасадди идора раҳбарлари Хишрав маҳалласига канализация тармоғи тортган қурувчини топиб, кўчамизни асл ҳолатига қайтаради, деб умид қиламиз.
Маҳмудхон Юнусов.