Радарларда ғойиб бўлган йўловчи самолёти қулаб тушди
Жакартадан учган йўловчи самолёти ҳавога кўтарилгандан кўп ўтмай радардан ғойиб бўлган. Бортида 62 киши бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда РИA Новости Синхуа янгиликлар агентлигига асосланиб хабар берди.
Aгентлик маълум қилишича, сувга қулаган самолёт қисмлари ва жасадлар топилган.
CNN Индонезия телеканалининг хабар беришича, самолёт парчалари парвоз йўналишидаги ороллардан бири яқинида топилган. Маҳаллий балиқчилар иккита портлаш овозини эшитгани ҳақида айтишмоқда.
Ҳозирча самолёт бортида қайси мамлакат фуқаролари бўлганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.
SJ182 рейси Жакартадан маҳаллий вақт билан соат 14:37 да Потианакка учган эди. Радарлар самолёт учганидан кейин 4 дақиқа ўтгач, парвоз баландлиги бир неча сонияда 3 минг метрдан кўпроққа пасайганини кўрсатган.
"Boeng 737-500" 25 йилдан ортиқ вақтдан бери эксплуатация қилинган ва 1994 йил май ойида ўзининг биринчи парвозини амалга оширган эди.
Г.Холдорова тайёрлади.