Покистонда йўловчи ташувчи самолёт ҳалокатга учради
- 22.05.2020 22:30
- 177
- Хориж
Покистоннинг Карачи шаҳрида “Покистон ҳаво йўллари”га тегишли самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Geo телеканали хабар берди.
Кейинчалик авиакомпания вакили ушбу хабарни тасдиқлади. Бортида 91 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган Airbus A320 самолёти ҳалокатга ҳалокатга учраганини айтди.
Рейтер агентлигининг хабарига кўра, ҳалокат оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган. Воқеа гувоҳларининг айтишларича, самолёт бир нечта уйнинг устига қулаган.
Ҳаво кемаси Лахордан Карачига парвоз қилаётган вақтда қулаб тушганлиги аниқланган.
Воқеа жойига АҚШ тезкор гуруҳи етиб борган. Улар фуқаролар маъмурияти ва беш нафар ўт учирувчи гуруҳга ўз ёрдамларини кўрсатган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Amir Temur oyligi”da faol qatnashing
- 25 дақиқа аввал
- Таълим
Пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади
- 27 дақиқа аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Сеҳрингни сабаби нимада санам?
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Эрта улғайган болалар
- 2 соат аввал
- Мутолаа