Раҳбарлар педагогика дарси ўтмаганми?

Олий таълим муассасаларидан бирида педагогика фанидан дарс ўтилмоқда. Ўқитувчи:
- Педагогикада ҳеч ким, ҳатто таълим муассасаси раҳбари ҳам дарсни бузишга ҳаққи йўқ. Агар мактаб директорининг бирор гапи бўлса, аввал эшикни таққиллатиб, сўнгра киришга изн сўрайди, - демоқда.
- Домла, нега деканимиз фақат дарсимизнинг ўртасида кириб келади, аммо эшикни тақиллатмайди? – дебди талабалардан бири.
Ўқитувчи унинг гапини эшитмаганликка олиб, дарсни давом эттирибди. Шу пайт хонага декан ўринбосари кириб келибди.
- Эртадан контракт пулларини тўламаган талабалар дарсга киритилмайди, - дебди салом-аликсиз.
Талабалар кулиб юборишдан зўрға ўзларини тийибди, ўқитувчи эса ўтаётган дарсидан изза бўлибди.
Энди ўзингиз ўйланг, олий таълим муассасаларида амал қилинмайдиган педагогик қонун-қоидаларга мактабда ким амал қилади?
Хуршида Эрназарова.
PS: Мисолларни атайин манзил кўрсатмасдан ёздим. Чунки бундай ҳолатлар аслида жуда кўп муассасаларда бор. ОТМларда шундай бўлса энди умумий мактабларда ўқитувчининг дарсини бир кунда неча марта бузишларини тасаввур қилиб кўринг. Назаримда, ўқитувчининг дарсини бир дақиқа бўлсин бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини бот-бот эслатишимиз керак.