Раисга Янги йил мактуби

Самарқандда Солиқ қўмитаси томонидан шу номдаги акция ўтказилди.

Акцияда солиқ органлари ходимларининг 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган фарзандлари иштирок этди.

Ёш ижодкорларни Солиқ қўмитаси раисига ушбу йил давомида қўлга киритган ютуқ ва муваффақиятлари, солиқ хизматида ишловчи ота-онасининг касбини ўзи қандай тушуниши ва тасаввур қилиши, Янги йилда қандай совға олишни орзу қилиши самимий мактуб ёзишлари талаб қилинди.

Солиқ қўмитаси раисининг ташаббуси билан ўтказилган лойиҳа доирасида вилоятимизда 21 нафар солиқ ходими фарзандлари қўмита раисига ўзларининг самимий мактубларини йўллади.

Мактуб муаллифларига совғаларни Солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Тўрабек Тўраев ва вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Фаррух Бобоев топширди.