Рақамли маркировка қилинмаган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланади
Қарорга (737-сон, 20.11.2020 йил) кўра, айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий қилинади.
Рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш тартиби жорий этилган санадан бошлаб 12 ой ўтгандан кейин Ўзбекистон ҳудудида маркировкасиз сотиш тақиқланади.
2020 йил 1 декабргача “Asl belgisi” маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (“Asl belgisi” МАТ) жорий қилинади.
Идентификация воситалари ёрдамида рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар айланмаси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш “Asl belgisi” МАТнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Ушбу рўйхатда айрим турдаги маиший техника маҳсулотлари ҳам киритилган. Аммо бу бўйича талаб муддати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши кўрсатиб ўтилган.