Республика Ички ишлар вазирининг ўринбосари М.Жўраев Самарқанд вилоятида сайёр қабул ўтказади
Фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, жойида бартараф этиш мақсадида, жорий йилнинг 30-31 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Жўраев Муҳиддин Ўткирович раҳбарлигида Самарқанд вилоятида 2 кун вазирлик раҳбарияти томонидан фуқароларни қабул қилиш белгиланган, деб хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси.
30 март куни соат 10.00 дан 18.00 га қадар Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Пастдарғом, Пайариқ, Оқдарё, Жомбой, Булунғур, Тайлоқ, Ургут туманлари аҳолиси иштирокида Самарқанд шаҳри Рўдакий кўчаси 237-уй манзилида жойлашган Самарқанд давлат университети қошидаги Академик лицей биносида;
31 март куни соат 10.00 дан 18.00 га қадар Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Нуробод, Қўшрабод, Иштихон, Нарпай, Пахтачи туманлари аҳолиси иштирокида Каттақўрғон шаҳри А.Навоий кўчаси 106-уй манзилида жойлашган “Мажидий” номли драма театри биносида қабуллар ташкиллаштирилган.
Эслатма: Сиз ҳар қандай ўзингизни қизиқтирган масалаларда Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.