Россияда Давлат думасига сайловлар якунланди

Россия Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, «Единая Россия» 57 фоиздан ортиқ овоз билан биринчи ўринда бормоқда. КПРФ — 14 фоиз, ЛДПР — 9 фоиз, «Новые люди» — 8 фоиз, «Справедливая Россия» эса 5 фоиз атрофида овоз олган.
Сайловда 10 та партия иштирок этди. Натижалар якуний эмас, овозларни ҳисоблаш ҳали давом этмоқда.
21 сентябрь ҳолатига кўра, сайловчиларнинг иштироки 56,66 фоизни ташкил этган. Россия расмийлари сайлов жараёнида электрон овоз бериш тизимларига киберҳужумлар бўлганини ҳам маълум қилди.