Россияда ҳайдовчилар учун энг хавфли ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

Россия ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Россияда ҳайдовчилар учун энг хавфли ҳудудлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Рўйхатнинг биринчи қаторини Краснодар ўлкаси банд қилди. 2018 йилда бу ўлка йўлларида йўл транспорт ҳодисаси туфайли 1053 нафар одам ҳалок бўлган.

Иккинчи ўринда Москва вилояти, бу ҳудудда йўл транспорт ҳодисаси туфайли 938 нафар одам ҳалок бўлган.

Учинчи ўринда Ростов вилояти, бу ҳудудда 554 нафар одам ҳалок бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси туфайли энг кўп жабрланганлар Москва шаҳрида, бу ерда 2018 йилда 10469 нафар одам жабрланган.

Иккинчи ўринда Краснодар вилояти, бу ўлкада 8675 нафар одам ЙТҲ сабабли жабрланган.

Энг паст кўрсаткич Чукотка ва Ненец автоном округларида, 2018 йилда бу ҳудудларда 2-3 нафар одам ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан маълум қилишларича, 2018 йилда Россияда 168.099 та ЙТҲ юз берган. Уларда ҳалок бўлганлар сони 18.214 нафар, жабрланган сони эса 214.853 нафарни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, ЙТҲ сони бўйича Россия дунёда юқори ўринларда туради.