Россияда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати 145 минг нафардан ошди
- 04.05.2020 17:22
- 141
- COVID-19
2020 йил 4 май ҳолатига Россияда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати 145 268 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 18 минг нафари соғайган, 1356 нафар ўлим ҳолати қайд этилган. Мамлакатда сўнгги кеча кундузда 10581 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда 4 май куни коронавирус тарқалишига қарши курашиш тезкор штаби вакили журналистларга маълум қилди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, касалланганларнинг бир кеча-кундузлик кўпайиши 7,9 фоизга ошган. Энг кўп касалланганлар мамлакат пойтахти Москвада қайд этилмоқда. Пойтахтда умумий ҳисобда 74 401 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган ва сўнгги кеча-кундузда 5795 нафар янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа