Россияда ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Россия Федерацияси Президентининг 2020 йил 18 апрелдаги “Янги коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан Россия Федерациясидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони доирасида Россия Федерацияси ИИВ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхоналари ҳамкорлигида 2020 йилда Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 50 минг 700 нафар фуқаромизнинг мақоми қонунийлаштирилди.

Ҳозирги кунда ушбу фармонга киритилган ўзгартиришлар асосида Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига 2021 йил 30 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилди.

Шу фурсатдан фойдаланиб, ушбу давлат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган ватандошларимизни 2021 йилнинг 30 июнига қадар яшаш жойидаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали ўз ҳолатини қонунийлаштириш ҳуқуқидан фойдаланишга чақирамиз.

Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чоралари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.

Ушбу масалада ёрдам бериш учун Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қуйидаги телефон рақамлари орқали орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун.