Самарқанд 2017 йилда
Ўтган даврда 2880 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектига 270,6 минг метр квадрат бино-иншоотлар ижарага берилди. Бунинг натижасида 2385 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
Йил якуни билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 78,4 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳасидаги улуши 76,2 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
* Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида тижорат банклари томонидан 148,5 миллард сўм кредит ажратилди. Шундан қорамолчилик бўйича 13294 фуқарога 86,9 миллиард сўм, қўйчилик ва эчкичилик бўйича 1158 фуқарога 5,5 миллиард сўм, паррандачилик бўйича 4803 фуқарога 16,4 миллиард сўм, иссиқхона ташкил этиш бўйича 2377 фуқарога 15,3 миллиард сўм, боғдорчилик бўйича 1492 нафар фуқарога 7,3 миллиард сўм, асаларичилик бўйича 150 фуқарога 1 миллиард сўм, бошқа йўналишларда 2355 фуқарога 16 миллиард сўм кредит ажратилди.