Самарқанд, Бухоро ва Жиззах вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда
- 18.02.2024 12:22
- 109
- Ўзбекистон
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, Самарқанд, Бухоро ва Жиззах вилоятларида кучли шамол натижасида айрим электр тармоқларида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида:
➖Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Паст Дарғом, Булунғур, Жомбой, Тойлоқ ва Пайариқ туманлари истеъмолчилари қисман (35 000 та),
➖Бухоро вилоятининг Ромитан, Бухоро, Олот, Когон ҳамда Жондор туманлари истеъмолчилари қисман (15 000 та);
➖Жиззах вилоятининг Бахмал тумани истеъмолчилари қисман (700 та) электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда вилоят электр тармоқлари корхоналарининг махсус бригадалари томонидан носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади, дейилади вазирлик хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Топганимиз тўйга буюриши шарт эмас
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Инсоннинг энг сермаҳсул даври қачон?
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори
- Бугун, 13:52
- Долзарб
Жаҳон аҳолиси: кишини ўйлантирадиган рақамлар
- Бугун, 13:46
- Хориж