Самарқанд давлат тиббиёт институти ёшлари эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бермоқда

Самарқанд давлат тиббиёт институти ёшлар иттифоқи фаоллари “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишларга ўз ҳиссасини қўшяпти. Улар вилоятимиз ва Самарқанд шаҳридаги эҳтиёжманд аҳоли вакилларига зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бермоқда.
- Мана шундай синовли кунларда бирлигимиз ва ҳамжиҳатлигимиз савобли ишлар қилишга ундамоқда, - дейди институтнинг даволаш факультети талабаси Эркин Давронов. - Шундай экан, савоб қилишдан, инсонларга яхшилик қилишдан тортинмайлик. Рамазон кунлари меҳр-мурувватли бўлишимиз бу синовларни тезроқ ортда қолдиради.
Институт ёшлари кўмакка муҳтож одамлардан ёрдамини аямайди.
Одилбек АҲМЕДОВ.