Самарқанд делегацияси "Jiangtong North China (Tianjin) Copper Co., Ltd." қўшма корхонасида
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев бошчилигидаги вилоятимиз делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Тянцзин шаҳрида бўлиб, ушбу ҳудудда жойлашган қатор йирик корхона ва ташкилотлар фаолияти билан танишмоқда.
Делегациянинг дастлабки ташриф объекти йирик кабель ишлаб чиқарувчи "Jiangtong North China (Tianjin) Copper Co., Ltd." қўшма корхонаси бўлди. Мазкур корхона маҳсулотлари электр энергияси, кимё, нефть-кимё, қозончилик, иситиш, кемасозлик ва қурилиш соҳаларида кенг қўлланилиши билан аҳамиятли. Корхона раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилди.
Маълумот учун: 2024 йилда қўшма корхонанинг умумий йиллик товар айланмаси 42 млрд. АҚШ долларини, ишлаб чиқариш қуввати эса 740 минг тонна маҳсулотни ташкил этган.