“Самарқанд – Қарши” участкаси оралиғида профилактика ишлари ўтказилади: Қарши ва Шаҳрисабзга қатновчи поезд ҳаракати тўхтатилади

Жорий йилнинг 23 июль куни “Самарқанд – Қарши” участкаси оралиғида профилактика ишлари ўтказилади.  Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар қилмоқда.

Профилактика ишлари сабаб "Тошкент - Қарши" йўналишида ҳаракатланадиган 758/757-сонли “Афросиёб” электропоезди 23 июль куни ўз қатновини Тошкентдан Самарқандгача амалга оширади.

Шунингдек, ушбу санада 8/7-сонли “Тошкент – Шаҳрисабз” йўналишидаги тезюрар поезд қатнови бекор қилинади. 23 июлга харид қилинган чипталар вокзал кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.