Самарқанд шаҳрида юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга қонуний чора кўрилмоқда

Қурилиш материалларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, бошқа тўкиладиган юкларни (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) очиқ автотранспорт воситаларида ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан қопланиши лозим.

Автотранспорт воситаларининг қурилиш объектларидан умумий фойдаланиладиган йўлларга кузов ва ғилдиракларни ювмасдан чиқишига йўл қўйилмайди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.