Челак ҳудудида ағдарилиб кетган юк машинаси юзасидан расмий маълумот берилди

"Самарқанд - Пайариқ" автомобиль йўлининг Челак шаҳри ҳудудидаги яқин жойда "Зил" автомашинаси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 28 апрель куни соат 07:45 ларда Пайариқ тумани Тамойрот маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг “Самарқанд-Челак” йўналишидан ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.Э. бошқарувидаги “ЗИЛ-ММЗ-45021” русумли автомашина рул бошқарувини йўқотиши оқибатида ағдарилган.

Автомашина ағдарилиши натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳайдовчи С.Эшматов тиббий кўрикдан ўтказилган ва ҳушёр ҳолатдалиги аниқланган.

Мазкур ҳолат Пайариқ тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.