Самарқанд шаҳрининг серқатнов кўчаларига туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилди
- 01.03.2019 14:04
- 145
- Саёҳат
Жорий йилнинг 27 февраль куни Самарқанд шаҳрида хусусий тадбиркор ҳамда туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилди. Ушбу йўл кўрсаткичларини дастлабки босқичда шаҳарнинг серқатнов кўчалари, хусусан, Ибн Сино ва Даҳбед, Университет хиёбони ва Бўстонсарой кўчалари кесишмасидаги нуқталарда ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатишдан мақсад - вилоятимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар учун қулайлик яратишдир. Келгусида Самарқанднинг барча тарихий обидалари ва маданий марказлари ёнида шу каби белгиларни ўрнатиш режалаштирилган.
Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.
Теглар:
Туризм